Харидор билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида касса чеки урилмаса, нима бўлади

preview

“Агар сотувчи онлайн-НКМ чекларини урмаган бўлса, уларни ҳисоботни шакллантириш учун – бугунги кун билан уриш мумкин? Агар бундай чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар бўлса, маълумотлар комитентда акс эттириладими?”. 

Вазиятни “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ва солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беришди:

 

Рустам ЁҚУБОВ: – “Агар сотувчи харидор билан ҳисоб-китоб қилишда чек урмаса, у Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомни қўпол равишда бузади.

Назорат-касса техникаси шундай тузилганки, муайян ҳисоб-китобнинг тасдиғи сифатида чекни сиз фақат ҳисоб-китоб пайтида уришингиз мумкин.

Албатта, агар сиз у ёки бошқа сабабга кўра буни амалга оширмаган бўлсангиз, битимни акс эттириш учун, сиз касса чекини ушбу харид тўғрисидаги маълумот билан уришингизга тўғри келади. Лекин солиқ органларининг ахборот тизимида у чек урилган сана билан қайд қилинади.

Агар сизда чекда товарлар комитентнинг СТИР/ЖШШИР билан кўрсатилган бўлса, товарни сотиш комитентда ҳам ҳақиқатда чек шакллантирилган сана билан акс эттирилади.

Шуни қайд этаманки, техник нуқтаи назардан бундай ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли кундан-кунга камайиб бормоқда, сабаби 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорга мувофиқ назорат-касса техникаси тўлов тизимлари билан, тўлов тизимлари эса – солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмоқда. Буларнинг ҳаммаси умуман, касса чекини бермасдан пластик карталар ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш имкониятини бермайди.

 

Гулнора ЭРГАШЕВА: – Агар сотувчи қандайдир сабабга кўра унда чек урилмаганлигини аниқласа (масалан, тушумни инкассация қилиш суммаси билан НКТ маълумотларини солиштирган ҳолда), у фақатгина ушбу ҳолат аниқланганда уларни уришига тўғри келади. Бунда – ушбу вазиятни чек берилмаган ҳисобот даврида амалга ошириш керак бўлади. Унда ушбу суммаларни солиқ ҳисоботларида акс эттиришнинг бошқа йўли йўқ. Ва агар у буни амалга оширмаса, ҳисобда тафовут пайдо бўлади ва эртами кечми бу солиқ текширувлари чоғида ойдинлашади.

Ҳар қандай ҳолда ҳисоб-китоб пайтида касса чекини бермаслик – бу солиққа оид ҳуқуқбузарлик.

Бундай ҳуқуқбузарликлар:

  • солиқ органига Soliq мобиль иловаси орқали чек берилмаган харидордан ариза келиб тушган тақдирда;
  • сайёр текширувда назорат хариди чоғида;
  • ДСХО ахборот тизимларида комитентнинг маълумотлари билан қиёслашда аниқланиши мумкин.

Бу ҳолда сотувчини СКнинг 221-моддаси бўйича касса чекини бермаганлик учун ва СКнинг 223-моддаси бўйича берилмаган чек суммасининг 20%и миқдорида жарима кутади. Шунингдек, ушбу вазиятда маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд, улар учун алоҳида жарималар мавжуд.

Жарималарнинг комитентга дахл қилиши солиқчилар чек солиқ базасини камайтириб кўрсатиш мақсадида у билан тил бириктириб берилмаганлигини исботлай олишларига боғлиқ.

 

Агар чекни НКМнинг носозлиги туфайли беришолмаган бўлса

Қуйидаги ҳоллар учун :

  • кассанинг носозлиги ҳолатига – тадбиркорлик субъектида ип билан тикилган ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган, белгиланган намунадаги квитанциялар дафтари тайёр бўлиши бўлиши керак;
  • электр энергиясининг қисқа муддатли узилиши ҳолатига – касса автоном қувватлантириш манбалари, шу жумладан – аккумуляторлар билан таъминланиши лозим;
  • Интернет билан боғлиқ узилишлар ҳолатига – онлайн-НКМ ёки виртуал касса 48 соат давомида офлайн режимида ишлаши мумкин.

Агар аппарат бузилса, тадбиркор бу ҳақда дарҳол ТХКМга хабар бериши ва захирадаги касса ўрнатилгунига қадар харидорларга квитанциялар бериши керак.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг иши тиклангандан сўнг сутка давомида ҳар бир берилган квитанцияга сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини уришингиз керак.

Эътибор беринг

Чекларни беришнинг ўзига хос жиҳатларини биз 2023 йилнинг 28 январь куни соат 11:00 да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан қандай ишлаш керак” вебинарида батафсил кўриб чиқамиз.

Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

Бундан ташқари, қуйидаги масалаларни муҳокама қиламиз:

  • Онлайн-НКТдан кимлар фойдаланиши шарт;
  • Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг узлуксиз ишини қандай таъминлаш керак;
  • Касса чекларига қандай талаблар қўйилади;
  • Чекларнинг маълумотлари солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади;
  • Чекда реализация қилинган товарларни қандай акс эттириш керак;
  • МХИК ва рақамли маркировкалаш, ўлчов бирликлари, товарнинг қиймати;
  • ҚҚС. Чакана реализация қилинган товарларга имтиёзни қандай қўллаш керак;
  • Чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар қандай акс эттирилади;
  • Чеклар ва солиқ ҳисоботларида етишмаётган маълумотнинг ўрни қандай тўлдирилади;
  • Касса чекида хато қандай тузатилади.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text187562_haridor_bilan_hisob-kitob_qilish_paytida_kassa_cheki_urilmasa_nima_buladi