«Маиший техника дўкони 2,5 йил аввал сотилган товар (совутгич) қайтарилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириши керак? Харидор 2022 йил ноябрда ушбу талаб билан мурожаат қилиб, чекнинг кўчирма нусхаси (аслининг ранги ўчган), сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони ва сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосасини тақдим этди. Қайтаришни рад этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас».
buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятга ойдинлик киритди: ...
Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-б. мувофиқ, тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантирилади. Бироқ ҳозир сизда ноёб имконият мавжуд! Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ДСҚ жорий йил мобайнида хато билан урилган исталган чекдаги хатоларни 2022 йил 10 декабргача тузатишга рухсат берди. Фақат харидорлар кешбэк олган чекларга тузатиш киритиб бўлмайди. ...
Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди: ...
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.).
ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади?
Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ...
«Корхонамиз номига онлайн-НКМ ва виртуал касса рўйхатдан ўтказилган. Биз учун қулайроқ бўлгани учун фақат онлайн-НКМдан фойдаланамиз, виртуал кассани ҳар эҳтимолга қарши ушлаб турамиз. Биздаги онлайн-НКМ русуми бир неча кун ишламаганда уни сотиб олганмиз. Бироқ, солиқчилар нима учун чекларни виртуал касса орқали урмаслигимизни сўрайвериб қийнаб юборишди. Важларимизга жавобан ё ундан воз кечишимиз, ёхуд тушумнинг бир қисмини у орқали ўтказишимиз кераклигини айтадилар. Битта тадбиркорлик субъектига нечта онлайн-НКМ рўйхатдан ўтказилиши мумкин? Кассани захирада сақлаб, ундан фойдаланмаслик мумкинми?».
buxgalter.uz илтимосига кўра «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ вазиятга ойдинлик киритди: ...
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин?
Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз. ...
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди.
ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонни қайси санадан тўлдириш мажбурий, маркировкаланган дори воситаларини қандай қилиб доналаб сотиш ва беморни даволаш учун фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чиқаришни тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш тизими оператори “Дори препаратлари” товар гуруҳи менежери Диёр РАСУЛЕВ тушунтирди: ...
22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. ДСҚ уларни маркетплейслар Давлат реестрига киритиш тартибини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ...
“Директор корпоратив карта орқали кафе учун харидни амалга оширди. Ҳақиқатда харид қилинган ичимликлар ўрнига сотувчи чекда битта сумма билан бир шиша ароқни урди. Бухгалтерия бундай чекни ҳисобга қабул қилишни рад этмоқда. Бунинг устига, кафе алкоголь билан савдо қилмайди. Нима қилиш керак?
Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ сўзлаб берди: ...
2023 йил 1 январдан бошлаб ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-банди талабларига жавоб бермайдиган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиш тақиқланган. Бу кимга дахл қилади, кимга эса дахл қилмайди?
Buxgalter.uz тафсилотларни ДСҚда аниқлаштирди: ...
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига 2023 йил 1 январдан бошлаб 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор талабларига мувофиқ бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиш тақиқланиши хабари билан хатлар йўллади.
Агар ...
2022 йил 11 июлдан бошлаб товарлар ва хизматларни аҳолига реализация қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг анча қисми бир томонлама ЭҲФни тақдим этиш имкониятини йўқотди. Мижозлардан олинадиган тўловни айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда тушумни автоматик тарзда акс ...
Тадбиркор хизмат кўрсатиш сифатидан норози бўлиб, бошқа ТХКМ билан онлайн-НКМ (виртуал касса)га хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш истагида. Буни қандай кам харажатлар билан амалга ошириш ва ўтишда қандай мураккабликлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ гапириб берди: ...
ДСҚ СКнинг 2271-моддасига мувофиқ фискал белгиларни акс эттириш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш реализация амалга оширилган ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди. Ушбу норма 2022 йил 12 июнда кучга кирди.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА муаммолардан қочиш учун нимани назарда тутиш лозимлигини тушунтирди. ...
НКТ чекларига тузатиш киритишга тааллуқли янги нормалар жорий этилмоқда. Биринчидан, тадбиркорлар солиқ бўйича ҳисоботларда бир томонлама ЭҲФ ёрдамида НКТ орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттира олишмайди. Харидор билан амалга ошириладиган ҳар бир ҳисоб-китобга барча мажбурий реквизитлар бўйича тўғри маълумотлар билан НКТ чекини уриш зарур. Иккинчидан, чекка фақат хато аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тузатиш киритиш мумкин.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Юридик шахснинг онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлари» интерактив хизматида янги илова – «Воситачи ва комитентлар мониторинги» пайдо бўлди. Унинг ёрдамида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш ҳажмини кузатиш мумкин.
Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ходимлари айтиб берищди. ...
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар тадбиркорга касса техникаси билан нимадир содир бўлганда ёки ТХКМга тўлов кечикканда ёрдам бериши керак.
Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди: ...