Онлайн-НКТ
Дата публикации 07.07.2022
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига қонунда белгиланган барча ҳолларда назорат-касса техникаси чеклари товарни сотиш бўйича маълумотни тўғри акс эттириши кераклиги ҳақида хабарнома келди. Унда қандай янгиликлар бор? ... 

Дата публикации 05.07.2022
ДСҚ СКнинг 2271-моддасига мувофиқ фискал белгиларни акс эттириш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш реализация амалга оширилган ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди. Ушбу норма 2022 йил 12 июнда кучга кирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА муаммолардан қочиш учун нимани назарда тутиш лозимлигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 24.06.2022
НКТ чекларига тузатиш киритишга тааллуқли янги нормалар жорий этилмоқда. Биринчидан, тадбиркорлар солиқ бўйича ҳисоботларда бир томонлама ЭҲФ ёрдамида НКТ орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттира олишмайди. Харидор билан амалга ошириладиган ҳар бир ҳисоб-китобга барча мажбурий реквизитлар бўйича тўғри маълумотлар билан НКТ чекини уриш зарур. Иккинчидан, чекка фақат хато аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тузатиш киритиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 13.06.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Юридик шахснинг онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлари» интерактив хизматида янги илова – «Воситачи ва комитентлар мониторинги» пайдо бўлди. Унинг ёрдамида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш ҳажмини кузатиш мумкин. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ходимлари айтиб берищди. ... 

Дата публикации 09.06.2022
Солиқ қўмитаси хатлар йўлламоқда, унда солиқ тўловчиларга онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида МХИК кўрсатилмаганлиги ёки хато кўрсатилганлиги тўғрисида хабар беради. Солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ buxgalter.uz илтимосига биноан МХИК билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, солиқ органларининг ўзи муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин: ... 

Дата публикации 24.05.2022
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар тадбиркорга касса техникаси билан нимадир содир бўлганда ёки ТХКМга тўлов кечикканда ёрдам бериши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.05.2022
Тадбиркорлар имконият мавжуд бўлса, онлайн-НКМ ва виртуал касса тўлов терминали чекини чоп этишлари керак. Айрим ҳолларда харидорга чекни нафақат қоғоз шаклида, балки электрон шаклда ҳам бериш мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ гап нима ҳақида бораётганини тушунтирди: ... 

Дата публикации 17.05.2022
ТХКМга техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги учун тадбиркорларнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассаларини ўчириш тақиқланди. Бу борадаги барча низолар энди фақат суд тартибида ҳал қилиниши керак (13.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚга 3-илова 26-б.). Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 07.05.2022
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 29.04.2022
Онлайн-НКМ эгаларида савол туғилди - касса аппарати чекини бекор қилиш мумкинми? Аввал ДСҚнинг ахборот хизмати ўз материалида “сотувчилар чекни бекор қилишди” деган иборани ишлатганди. Buxgalter.uz тафсилотларни Давлат солиқ қўмитасида аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 19.04.2022
2022 йил 1 апрелдан бошлаб терминаллар орқали тўловлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида акс эттирилиши керак. Бироқ кўп қурилмалар хануз ушбу функциялар бажарилишини таъминлай олмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.04.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими товарларни (хизматларни) чет эл компанияларига ва жисмоний шахсларнинг шахсий мол-мулкини реализация қилувчи воситачилар учун зарур бўлган функционалга эга бўлди. ... 

Дата публикации 07.04.2022
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2022
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди. Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 30.03.2022
Онлайн-НКМ эгалари яна оғир вақтни бошдан кечиришмоқда. Биринчидан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 4-б.). Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади. Иккинчидан, маълум бўлишича, бундай қурилмалар (хусусан - Ўзбекистонда энг кенг тарқалган онлайн-НКМ моделларидан бири) - бутун ҳафта мобайнида ишламаслиги мумкин, жорий йилнинг март ойида шундай ҳодиса рўй берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ҳисоб зиён кўрмаслиги ва барча тушум солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда тўғри акс этишда давом этиши учун бундай қурилманинг эҳтимолий бузилишига қандай тайёр бўлиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. ... 

Дата публикации 15.03.2022
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари ДСҚ истисно тариқасида воситачилик шартномаси бўйича, кредитга ёки бўнак тўлови билан реализация қилиш чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Буни солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизмати ёрдамида амалга ошириш мумкин. ... 

Дата публикации 11.03.2022
Харидор дўкондан чиқиш чоғида онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида хато топиб, сотувчига уни тузатишни сўраб мурожаат қиладиган вазиятлар учраб туради. Бундан сотувчи ҳам манфаатдор. Буни қандай тез амалга ошириш ва ҳисобга зиён етказмасликни buxgalter.uz илтимосига биноан “Mарон” МЧЖ ТХКМ онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 09.03.2022
ДСҚ маркировкаланган товарлар билан ишлаш учун онлайн-НКМ, 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмаларни сотиб оладиган хўжалик юритувчи субъектлар имтиёзни қандай қўллашлари лозимлигини тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 24.02.2022
ДСҚ soliq.uz мобиль иловасида онлайн-НКМ чеклари бўйича 1% кешбэкни тўлашга таъсир кўрсатадиган сабаблар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди. Сотувчида солиқ интизомининг бузилганлиги кешбэкни тўламаслик сабаби бўлиши мумкин. ... 

Дата публикации 22.02.2022
Қандай вазиятларда чекка тузатиш киритиш, қандай вазиятларда эса қайтариш чекини расмийлаштириш зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтирди: ...