Онлайн-НКТ
Дата публикации 17.02.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида воситачилик шартномаси, бўлиб тўлаш асосида (кредитга) ва харидордан бўнак олинганда реализация қилишни чекларда қандай акс эттириш тўғрисидаги йўриқнома ДСҚ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. ... 

Дата публикации 17.02.2022
Онлайн-НКТ чекини қандай қилиб soliq.uz мобиль иловасида рўйхатдан ўтказиш мумкин? Дастурдаги белгилар ва хабарлар нимани билдиради? Сизга харидингиз қийматининг 1%ини қачон тўлаб беришади? Аниқ бир чек бўйича тўловни кутмаслик кераклигини қандай тушуниш мумкин? Ниҳоят, харидор кимдан хавотирланиши керак? Унинг учун ким кешбэк олиши мумкин? Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг: ... 

Дата публикации 16.02.2022
Агар харидор сизнинг чекингиз бўйича SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ололмаса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Харидорнинг эътирозларига тўғри муносабат билдирган ҳолда қандай йўл тутган маъқул? ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.02.2022
ДСҚ онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг солиқ бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттиришни ўчириш имконини берувчи функционални бекор қилди. Энди чакана реализация қилиш бўйича маълумотлар ҳисоботда хатоларсиз ўтиши учун қандай ишлаш керак? ... 

Дата публикации 04.02.2022
1 февралдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар сотув чекларини қайтариш чекларига бириктириши лозим. ДСҚ бу ҳақда ахборот хабарини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборди. Буни қандай амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.12.2021
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 13.12.2021
2022 йил онлайн-НКМ ва виртуал кассалар эгалари учун ўтиш даври бўлади: мазкур қурилмалар банк карталари орқали тўловларни қабул қилишни “ўрганиши” керак. Техник жиҳатдан бунга мослаштирилмаган касса техникаси эгалари қурилмани алмаштириш ҳақида қайғуришлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.11.2021
Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Buxgalter.uz ДСҚда батафсил тушунтиришлар олди. ... 

Дата публикации 22.11.2021
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.11.2021
2023 йил 1 январдан бошлаб қўлланилаётган назорат-касса онлайн-техника ўзининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этади (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “б” кичик б.). Бу нимага олиб келиши мумкин? ... 

Дата публикации 02.11.2021
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ... 

Дата публикации 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ... 

Дата публикации 20.10.2021
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 14.10.2021
Тўлов тизимларининг электрон чекларида фискал белги пайдо бўлади. Мазкур янги ўзгартиш товар ва хизматлар сотувчилари ҳамда харидорлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ҳам тааллуқли бўлади 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252, 5-б.. Шу тариқа Click, PayME, PAYNET ва бошқа шунга ўхшаш тизимлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн-НКТни қўллаш масаласига нуқта қўйилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 06.10.2021
2022 йи 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар чекларини МХИКсиз бериш тақиқланган (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б. “а” кичик б.). Қандай қилиб ушбу қоидани бузмаслик ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 05.10.2021
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ... 

Дата публикации 04.10.2021
Эътибор беринг! ЭРИ ва фискал модулга тўловларни амалга оширувчилар учун "Янги технологиялар"илмий-ахборот марказининг реквизитлари ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 16.08.2021
Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.08.2021
ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди: ...