2023 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қандай тўлаймиз

preview

Қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир элементлар ва нодир ер элементлари бўйича:

  • солиқ солиш объекти – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми;
  • солиқ базаси – қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми қиймати.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:

 

Газ конденсати бўйича солиқ базаси табиий газ ва нефть учун назарда тутилган тартибга айнан ўхшаш тарзда аниқланади. Бу – ҳисобот йили бошидан ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ҳақиқатда реализация қилиш ҳажми қиймати.

“Netback” механизми қўлланиладиган металлар ва углеводородлар бўйича фискал периметрига аниқлик киритилмоқда.

Фойдали қазилмаларнинг ушбу турлари бўйича солиқ базасини аниқлашда қазиб олинган фойдали қазилмаларни ташиш ва (ёки) қайта ишлаш, шу жумладан қайтариш шарти билан уларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ харажатлар суммаси солиқ тўловчи томонидан солиқ органлари билан биргаликда аниқланади.

Мазкур харажатлар суммасига календарь йил якунлари бўйича шунга ўхшаш тартибда тузатиш киритилиши мумкин.

 

Темир бўйича ставка пасайтирилди

Темир бўйича солиқ ставкаси 5%дан 2%га пасайтирилди.