Банк маҳсулотларида яширин комиссиялар энди бўлмайди

preview

Кредит олувчилар фақат кредит мажбуриятларини бажариш босқичида билишлари мумкин бўлган яширин комиссиялар ва қўшимча йиғимлар ўтмишда қолади. Марказий банк Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги  низомга  

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида  лойиҳа (ID-43462) ишлаб чиқди. 


Махсус buxgalter.uz учун МБ Банк хизматлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Баҳодир Мирзаев режалаштирилган ўзгаришларга қуйидагича изоҳ берди:

– МБнинг банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати кредитлар/омонатлар бўйича асосий шартлар тўғрисидаги Ахборот варақасининг шаклларини ишлаб чиқди. Янгилик молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини, очиқлигини ва шаффофлигини ошириши керак.

Шуни таъкидлашни истардимки, ахборотни ошкор қилиш ва шаффофлик молиявий хизматлар истеъмолчиларининг хуқуқларини   ҳимоя қилишнинг асосидир. Молиявий хизматларни етказиб берувчиларнинг реклама қилиш ва сотишда агрессив, чалғитувчи усуллардан фойдаланиши, истеъмолчиларнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги уларнинг нотўғри танлов қилишига олиб келиши мумкин. Кўпинча, реклама эълонларида тегишли йиғимлар ва шартлар хақида  маълумотлар тўлиқ бўлмаслиги мумкин.

Шунингдек, ахборот тушуниш қийин бўлган матн шаклида тақдим этилиши мумкин. Натижада, истеъмолчилар кредит маҳсулоти бўйича сарфланадиган барча харажатларни ёки харажатларга таъсир қилиши мумкин бўлган шартларини билмасликлари мумкин.

Шартномани тузишдан олдин тақдим этилган аниқ маълумотсиз, қандай кредит маҳсулоти уларнинг аниқ эҳтиёжлари учун мос келишини аниқлаш учун истеъмолчиларда маҳсулотларни таққослаш ва онгли равишда танлаш имкони йўқ.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар қабул қилингандан сўнг, мижозларга Ахборот варақасининг ягона шаклда тақдим этиш барча тижорат банклари учун, шу жумладан уларнинг расмий веб-сайтларида интерактив шаклда мажбурий бўлиб қолади. Бу, кредит ва омонатлар бўйича маҳсулотни таққослаш ва тўғри танлаш имконини берадиган, қулай ва универсал восита бўлиб қолади.

Шаклларни ишлаб чиқишда халқаро тажриба ва ахборотни ошкор қилишга доир қулай шарт-шароитлар ва шартномага қадар талабларни ишлаб чиқишда олинган сабоқлар ҳисобга олинди.

Бундай мажбуриятнинг киритилиши шунингдек рақобатни кучайтиради - бу нархларнинг тушишига ва таклиф қилинаётган маҳсулотлар сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бир қатор хорижий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ахборотни ошкор қилиш истеъмолчилар хатти-ҳаракатлари ва бозор шароитларига ижобий кўрсатади.

Диққат!

Buxgalter.uz ДСҚ , Молия вазирлиги ва «Норма» экспертларининг етакчи мутахассислари томонидан кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс этиши билан боғлиқ материалларини тавсия қилади:

              
Саида Жонизоқова тайёрлади.