МЖТК ва бухгалтерия ҳисоби тартибининг бузилиши учун жарима тўғрисидаги моддага ўзгартиш киритилди

preview

МЖТКнинг 175-1-моддаси энди “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” деб номланади (аввалгиси – “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш” бўлган). Шунингдек, қонун чиқарувчилар томонидан жаримага тортиладиган ҳуқуқбузарликларнинг кўринишларини аниқ тавсифлаб беришди .

 

МЖКнинг 175-1-моддаси, 1-қисмининг аввалги таҳрири

Янги таҳрир

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик

Мансабдор шахсга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Олег ГАЕВОЙ