Пластик карталар ва тўлов терминаллари муомаласи қоидаларида нималар ўзгарди

preview

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги янги 3294-сонли Низом 3 апрелдан кучга кирди. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди:


3 асосий янгиликлар:

  1. Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган юридик шахс ёки ЯТТнинг тўлов топшириқномаси асосида исталган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади. (Низомнинг 18-б.). Илгари, фақат талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин эди.
  2. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасидаги банк карталаридан носавдо тусдаги валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилиши мумкин (Низомнинг 19-б.). Мисол учун – хизмат сафари харажатларини тўлаш.
  3. Тўлов терминалини ажратиш ва ўрнатиш муддати 1 ойдан 10 кунгача қисқартирилди ва мавжуд бўлган тўлов терминалига дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ҳафтадан 3 банк кунига қисқартирилди (Низомнинг 42-б.).

Янги Низомни давлат тилида бу ерда юклаб олиш мумкин. Мазкур Низом кучга киргандан кейин куйидагилар ўз кучини йўқотди:

  • Тижорат банклари томонидан банк карталарни чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом  (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
  • Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби туғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
  • Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
  • Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

Манбага қаранг. 

Диққат!
Хизмат сафари харажатларини  қандай ҳисобга олиш ҳақида МВ департементи директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА ва «Норма» эксперти Олег ЦОЙнинг тавсияларини бу ерда  ўқинг.