Ўзбек тилидаги МҲХС ҳуқуқий ҳужжат расмий мақомини олди

preview

Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган.

 

Эслатиб ўтамиз
1-сон МҲХСга мувофиқ, МҲХСга ўтган ташкилотлар 2022 йил 31 декабрга келиб дастлабки молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартини тузадилар, қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно.

МВнинг 2020 йил 12 октябрдаги «МҲХС ҳужжатларини давлат тилига ўгириш ва уларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш тўғрисида»ги 92-сон буйруғига мувофиқ, 62 та МҲХС ҳужжати ўзбек тилига ўгирилган.

МҲХС бўйича ҳужжатларни Ўзбекистонда тўлиқ қўллаш имконини тасдиқлаган эксперт комиссиясининг хулосасига асосан Адлия вазирлиги 2022 йил 9 декабрда молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида»ги буйруғини рўйхатдан ўтказди. 

Молия вазирлиги МҲХС Фонди билан биргаликда қуйидагиларга миннатдорчилик билдиради:

  • давлат тилидаги МҲХС матнини кўриб чиқиш бўйича комиссия аъзолари – Неъматилла Каримов, Ҳамид Эргашев, Даврон Ёқубов, Жавлон Умаров, Одилжон Раҳимов, Ҳамза Токсанов, Дилшод Султоновга;
  • МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси аъзолари – Миновар Тўлахўжаева, Азиз Зокирхўжаев, Нурбек Ризаев, Жамшид Сайфуллаев, Файзулло Солибоев, Азизбек Тошпўлатовга.

 Манбага қаранг.

 

МҲХСни қўллашга доир – бўлимлар бўйича тавсияларимиз сизга ёрдам беради:

Халқаро стандартлар – IAS, IFRS – матнлари ва уларга тушунтиришларни бу ерда топасиз.