Норезидентнинг ишга тушириш-созлаш ишларига қандай солиқлар солинади

preview

“Корхона импорт ускунани харид қилди, олиб келди ва уни ўрнатди. Шартномада етказиб берувчи-норезидент томонидан кўрсатиладиган ишга тушириш-созлаш хизматлари алоҳида банд билан кўрсатилган. Биз ушбу хизматларга қандайдир солиқлар солишимиз керакми?”.

Саволга “Норма” экспертлари Ирина АХМЕТОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди:


ҚҚС

Агар хизматларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса, Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҚҚС тўлайди .

Ускуна - бу кўчар мулк. Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда бўлган кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади, бундан транспорт воситаларини ижарага бериш мустасно. Улар жумласига, хусусан: монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, ишлов бериш, қайта ишлаш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш киради .

 

Агар бунда чет эл компанияси Ўзбекистоннинг солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинмаган бўлса, хизматларни олувчи (солиқ агенти) солиқни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди . Солиқ ҳисобга олинган ҳолда чет эллик шахснинг реализация қилишдан олинган даромадининг суммаси солиқ базаси бўлади.

Агар шартнома шартига мувофиқ ишга тушириш-созлаш хизматлари қиймати ҚҚСсиз белгиланган бўлса, солиқ агенти солиқ базасини кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқлайди. Бундай ҳолда у хизматлар қийматига мустақил тарзда ҚҚС ҳисоблаши ва уни бюджетга ўтказиши шарт .

Бажарилган ишлар далолатномаси ёки шартномада белгиланган шунга ўхшаш ҳужжатни имзолаш санасида хизматлар олувчиси “хизматлар импорти” тури билан бир томонлама ЭҲФ тақдим этади.

Агар хизматлар олувчиси уларга чет эл валютасида ҳақ тўласа, ҚҚС бўйича солиқ базаси хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санада (уларни кўрсатиш фактини тасдиқловчи ҳужжат имзоланган санада) Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича сўмда қайта ҳисоблаб чиқилади .

Солиқ ҳисоботи - чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини (шакл коди - 10001_4) солиқ агенти - ҚҚС тўловчиси ўзи солиқ ҳисобига қўйилган  жой бўйича  бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган ва бир томонлама ЭҲФ тақдим этилгандан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тақдим этади .

Солиқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Чет эл шахсларининг хизматлари бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши лозим . Ҳисобга олиш учун  асос - солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати .

Эътибор беринг
Нотўғри ҳисоблаб чиқарилиши натижасида ҚҚСни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик солиқ агентига тўланмаган солиқ суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .
Мисол
Норезидент томонидан бажарилган ишга тушириш-созлаш ишларининг бухгалтерия ҳисоби

Ишга тушириш-созлаш ишларининг (ИСИ) шартномада белгиланган қиймати - ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда $5 000. Хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатномани расмийлаштириш санасида долларнинг курси  10 800 сўм. Ўзбекистон корхонаси хизматлар қийматига 8 100 минг сўм (5 000 х 10 800 х 15%) миқдорида ҚҚС ҳисоблаши ва уни бюджетга тўлаши шарт.

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, 

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

ИСИ бўйича харажатлар ускунанинг қийматига киритилди

(5 000 х 10 800)

54 000

0820

6010

ИСИ бўйича ҚҚС ҳисобланди ва бюджетга тўланди

8 100

4410

5110

ИСИдан тўланган ҚҚС ҳисобга олинди (ҳисобга олиш шартларига риоя қилинган тақдирда)

8 100

6410

4410

ИСИдан тўланган ҚҚС ускуна қийматига киритилди, агар у ҳисобга олиниши лозим бўлмаса

8 100

0820

5110


Норезидентнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи

Агар ишга тушириш-созлаш ярим йилдан кўп вақт давом этса, сизнинг хорижий ҳамкорингиз Ўзбекистонда доимий муассасани (ДМ) рўйхатдан ўтказиши ва ўз фаолияти бўйича солиқларни мустақил тарзда тўлаши керак . Агарда ДМ ташкил этилмаса, сиз норезидентнинг даромадидан, солиқ агенти сифатида, 20% ставка бўйича  фойда солиғини ушлаб қоласиз .

Муддатлар:

  • солиқни тўлаш - норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай.
  • солиқ ҳисоботи (тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан олинадиган юридик шахслар Фойда солиғи ҳисоб-китоби, шакл коди 10307_5) – даромад тўлангандан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай .

Агар норезидент Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ республикада солиқ солинмайдиган даромад  олган бўлса, солиқ агенти солиқни ушлаб қолмаслиги мумкин . Солиқдан озод қилиш учун норезидент резидентлик сертификатини тақдим этиши шарт .