Новое

Қайси товарлар учун рақамли маркировка кодларини бепул олиш мумкин

23.08.24
Мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар ишлаб чиқарувчилари учун рақамли маркировка кодларини сотиб олиш – анча қиммат тадбир. Аммо баъзи товарлар учун уларни бепул олиш мумкин. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, қайси товарлар ишлаб чиқарувчилари «Asl Belgisi» тизими операторига бепул рақамли маркировка кодлари учун мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида CRPT TURON ривожланиш бўйича бош менежери Диёр РАСУЛЕВ гапириб берди:

Президент ташаббуслари асосида ҳуқуқий ҳужжатлардаги режаларда нимани ҳисобга олиш керак

23.08.24
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича яқин вақт ичида айтилган режаларни амалга ошириш йўл харитаси тасдиқланади. Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА йўл харитасининг ўзида бўлмаса ҳам, айтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратди.

Китобни чет элда нашр этиш ҳуқуқини бериш қандай солиқ оқибатларига олиб келади

22.08.24
«Биз нашриётмиз, китобларимизни нашр этиш ҳуқуқини Латвия нашриётига сотмоқчимиз. Биз ва Латвия компанияси учун қандай солиқ оқибатлари бўлади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Ҳақиқий эмас деб топилган битим бўйича тузатилган ЭҲФ тақдим этиш мумкинми

22.08.24
«2023 йил май ойида қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича «А» компанияси «Б» компаниясидан олди-сотди шартномаси бўйича кўчмас мулк объектини қабул қилди. «Б» компанияси 2023 йил май ойида ҚҚС ҳисобга олинган ЭҲФ тақдим этди. 2024 йил март ойида суд қарори билан битим ҳақиқий эмас деб топилди. Ушбу қарор чиқарилгунга қадар «А» ер солиғи, мулк солиғини тўлаган ва бинони сақлаш бўйича барча харажатларни қоплаган. 2024 йил июль ойида мулк ҳужжатлари (кадастр) қайтадан «Б» компаниясига расмийлаштирилди. Ҳозир у «А» компаниясига тузатилган (корректировка) нолли ҳисобварақ-фактура тақдим этишни таклиф қилмоқда. Бу тўғрими?». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:

Очиқ мулоқот - 2024: тадбиркорлар ва Президент нималар ҳақида келишиб олдилар

21.08.24
Нукусда Президент Шавкат МИРЗИЁЕВнинг тадбиркорлар билан узоқ кутилган очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Давлат раҳбари бизнес томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганиб чиқди ва бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг барчаси яқин вақт ичида амалга оширилади. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари ҳақида шарҳ тайёрлади:

Савдо чекларидаги қандай хатоларни исталган вақтда тузатиш мумкин

20.08.24
Солиқ тўловчиларга 2023 йил 1 январдан кейин берилган савдо чекларидаги баъзи хатоларни вақт чекловларисиз тузатишга рухсат берилди. Buxgalter.uz қандай хатолар ҳақида гап кетаётганини аниқлаштирди...

Илгари расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни сентябргача қайта расмийлаштириш керак

20.08.24
Барча солиқ тўловчилар 1 сентябргача 2024 йилнинг апрель-август ойларида турли сабабларга кўра расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни қўшимча расмийлаштиришлари керак. Атиги 10 кун қолди, шунинг учун буни кечиктирманг. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Норезидентдан олинган қарз фоизларининг тўлови қайси ҳисоботда кўрсатилади

20.08.24
«Биз юридик шахс – норезидентга валютада қарз фоизларини тўладик. Биз бу фоизларни қайси солиқ ҳисоботида кўрсатишимиз керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Ёпилган бизнесга жарималар келса, нима қилиш керак

19.08.24
Ўзбекистонда чет эл корхонасининг алоҳида бўлинмаси фаолиятини тўхтатганидан кейин бир ярим йил давомида унинг собиқ раҳбарига солиқ ҳисоботини топширмаганлиги учун маъмурий жарималар тўғрисида хабарномалар келмоқда. Буларга эътибор бермасликнинг иложи йўқ, чунки бу ишга Мажбурий ижро бюроси ходимлари аралашмоқда. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади. Мутахассис бу масала Солиқ қўмитасининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китобни қандай тўлдириш керак

16.08.24
13 августда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китоб шаклида баъзи ўзгаришлар аниқланди. Аммо 15 августда Солиқ қўмитаси ҳисоботни тўлдиришнинг аввалги тартибига мос келадиган Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Buxgalter.uz илтимосига кўра, ушбу вазият бўйича ўз хулосалари билан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди: