Полезное для бухгалтера в ноябре:
Устав фондига бадаллардан фойда солиғи ҳисобланишини бекор қилиш мумкинми
Солиқ органи аудит давомида МЧЖнинг устав фондига таъсисчи томонидан киритилган қўшимча бадал сифатидаги суммага фойда солиғини ҳисоблаган. Солиқчилар буни устав қайта рўйхатдан ўтказилмагани билан изоҳладилар. Бу вазиятда солиқ ҳисобланишини низолашиш мумкин.
Солиқчиларни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга қандай ишонтириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳикоя қилди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Агар МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган устав фондини шакллантириш муддати ҳали тугамаган бўлса, юқори турувчи солиқ органига мурожаат қилганда солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришиш мумкин. Тегишли аризани солиқ ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилган солиқ органи бўлинмаси орқали топшириш керак.
Ўз позициянгизни қуйидагича асосланг:
1. СКнинг 304-моддасига кўра, устав фондига бадал сифатида олинган маблағлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
2. «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ умумий йиғилиш томонидан устав фондини шакллантириш учун муддат белгиланган бўлиб, текширув пайтида бу муддат ҳали тугамаган.
Ушбу нормаларни ҳисобга олган ҳолда, солиқчилар сизга қарши боришлари мумкин. Бундай вазиятлар судлар томонидан аллақачон солиқ тўловчилар фойдасига ҳал қилинганлиги ҳақида мен Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йилнинг биринчи ярми учун суд амалиёти шарҳида ўқиганман.
Аммо иш чўзилиб кетиши хавфи бор. Шарҳда маъмурий судларнинг қуйи инстанцияси тўлиқ солиқчилар томонида бўлгани айтилган эди. Солиқ органи қарорини қисман бекор қилиш ва устав фондига киритилган маблағларга фойда солиғи ҳисоблаш қисмида ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги якуний қарор эса суднинг назорат инстанцияси томонидан қабул қилинган.
Назорат инстанцияси қуйи суд қарорини қисман бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилар экан, ўз қарорларини юқорида келтирилган СКнинг 304-моддаси ва «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун нормалари билан асослаган.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади