Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
ТМЗларнинг турли тоифалари асосий воситаларга қандай ўтказилади
Корхона ўзининг ҳисоб сиёсати доирасида ва қонунчиликда белгиланган мезонларга риоя қилган ҳолда муайян ТМЗни асосий воситалар таркибига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди:
– ТМЗ асосий воситалар таркибига ўтказилиши мумкин, агар:
- корхона фаолиятида узоқ муддат давомида фойдаланилса;
- АВ мезонларига жавоб берса.
ТМЗни асосий воситалар таркибига ўтказишда:
1) Раҳбарнинг ички буйруғини (ёки бошқа локал ҳужжатни) расмийлаштиринг, унда нима учун ТМЗни АВ таркибига ўтказиш зарурлиги кўрсатилади.
2) Ушбу буйруқ асосида ТМЗни АВ таркибига ўтказиш тўғрисида далолатнома тайёрланг.
3) Ички кўчиришга икки нусхада юкхатини тўлдиринг. Масалан - омбордан цехга ёки офисга. Юкхатининг биринчи нусхаси омборда қолади, иккинчиси АВни қабул қиладиган бўлинмага топширилади.
4) АВни фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузинг.
5) АВнинг инвентарь карточкасини расмийлаштиринг.
Бир нечта вазиятларни кўриб чиқамиз.
1. Тайёр маҳсулот асосий воситалар таркибига ўтказилади
Тайёр маҳсулотлар таркибидан ўтказилган асосий воситани ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи асосида баҳоланг. Уни Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланг. Ишлаб чиқариш таннархига қуйидагиларни киритинг:
- ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий солиқ;
- асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
- ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ишлаб чиқаришда фойдаланилган материаллар бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚС битта мебель тўплами ҳисобида 0,9 млн сўмни ташкил этади.
Мол-мулкни битта бўлинмадан бошқасига ўтказиш - бу реализация қилиш бўйича айланма эмас, шу боис ҚҚС солинмайди .
АВга ўтказиладиган тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш керак эмас .
Мебель тўпламини фойдаланишга киритиш бўйича қўшимча харажатлар мавжуд эмаслиги боис, унинг бошланғич қиймати 12 млн сўмни ташкил этади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Тайёр маҳсулотни АВ таркибига ўтказиш |
||
Йиғиш ва ўрнатиш бўйича харажатларни акс эттириш |
||
АВнинг бошланғич қийматини шакллантириш |
||
АВни фойдаланишга киритиш |
2. Товарлар АВ таркибига киритилмоқда
Товарни АВ таркибига ўтказишда товарнинг таннархини уни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда асос учун олинг .
3-D принтер корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган активни асосий восита деб эътироф этиш мезонларига жавоб беради.
3-D принтерни харид қилиш қиймати - 18 млн сўм, у АВнинг бошланғич қиймати деб эътироф этилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Товарни АВ таркибига ўтказиш |
||
АВни фойдаланишга киритиш |
- Қандай активларни асосий воситаларга киритиш мумкин;
- Асосий воситаларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш тартиби;
- Инвентаризация натижасида аниқланган асосий воситаларни ҳисобга олиш;
- Текин олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади;
- Асосий воситани сотиш учун мўлжалланган айланмадан ташқари активга ўтказиш.