Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини қандай тўлаш керак
Тавсияда:
– компенсация тўловларини тўловчилар;
– компенсация тўлови объекти;
– компенсация тўловини ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
– алоҳида ҳолларда компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
– ҳисоботни тақдим этиш тартиби;
– тўлов тартиби;
– солиқ ва бухгалтерия ҳисоби.
Компенсация тўловларини ким тўлайди
Ўзбекистон ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайди :
- Ўзбекистон ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
- юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчилар.
Канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ортиқча оқизиш учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби тегишли ҳужжат билан тартибга солинади.
Компенсация тўловлари субъектлари атроф-муҳитга таъсир қилиш даражаси (I–IV) бўйича 4 тоифага бўлинади. I–IV таъсир қилиш даражаси тоифалари билан боғлиқ фаолият турлари Рўйхатда белгиланган.
Бюджет ташкилотлари фақат қуйидаги компенсация тўловларини тўлайди:
- асосий фаолиятдан ташқари олинган даромад манбалари бўйича;
- атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда.
Компенсация тўловлари нима учун тўланади
Компенсация тўловларининг объекти – бу массадир: