Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2002 й. 429-сон "Варшава шаҳрида (Польша Республикаси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2002 й.

N 429


ВАРШАВА ШАҲРИДА (ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ

КОНСУЛХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Респбликаси билан Польша Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-инсонпарварлик соҳаларидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Польша Республикасида, Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Варшава шаҳридаги Бош консулхонаси штат жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Бош консулхона ходимлари сони дипломатик таркиб бўйича 3 нафар ва маъмурий-техник ходимлар бўйича 1 нафар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2003 йилдан бошлаб Бош консулхонанинг жорий харажатларини бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб маблағ билан таъминласин;

Бош консулхонага иккита автомобиль таъминотига лимит ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Варашава шаҳридаги Бош консулхонасини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.


5. Мазкур топшириқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.