Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун танлов тендерларини ташкил этиш ва уларни ўтказишга оид чора-тадбирлар Дастури (ЎзР ВМ 17.08.1998 й. 350-сон қарорига 3-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 17 августдаги
3-ИЛОВА
Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш
учун танлов тендерларини ташкил этиш ва уларни
ўтказишга оид чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Тадбирлар |
Бажариш муддати |
Бажарувчилар |
|
1. |
Андижон, Жиззах, Гулистон, Навоий, Урганч, Термиз, Қарши, Фарғона, Қўқон Чирчиқ, Ангрен шаҳарларида шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари тузиш |
1998 йилнинг август ойи |
"Ўзавтотранс" давлат корпорациясининг вилоят бирлашмалари билан биргаликда вилоятлар (шаҳарлар) хокимликлари |
2. |
Андижон, Жиззах, Гулистон, Навоий, Урганч, Термиз Қарши, Фарғона, Қўқон, Чирчиқ, Ангрен шаҳарларида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ва турли бўйсунишдаги ташувчилар, жумладан шахсий автомобиль эгалари билан семинар кенгашлар ўтказиш |
1998 йилнинг III чораги |
"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва унинг вилоят бирлашмалари, ДАН, Давлат солиқ; қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда шаҳарда йўловчилар ташишни |
3. |
Хусусий ташувчиларга уларнинг уюшмалар, иттифоқлар ва бирлашмаларнинг бошқа шаклларини ташкил зтишларида амалий ёрдам кўрсатиш |
Доимо |
"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси билан биргаликда шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
4. |
Андижон, Жиззах, Гулистон, Навоий, Урганч, Термиз, Қарши, Фарғона, Қўқон, Чирчиқ, Ангрен шаҳарларида тендер асосида жойлаштириш мўлжалланаётган йўналишларни танлаш, уларни нормалаш, йўловчилар оқимини тадқид этиш |
1998 йилнинг август сентябрь ойлари |
"Ўзавтотранс" давлат корпорациясининг вилоят бирлашмалари билан биргаликда шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
5. |
Андижон, Жиззах, Гулистон, Навоий, Урганч, Термиз, Қарши, Фарғона, Қўкон, Чирчиқ, Ангрен шаҳарларида шаҳарда йўловчилар ташиш йўналиш-ларини жойлаштириш учун биринчи танлов тендерларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш |
1998 йилнинг октябрь ноябрь ойлари |
Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
6 |
Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказишнинг -боришини оммавий ахборот воситаларида ёритиш |
Доимо |
Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
7 |
Аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, шаҳарда йўловчилар ташишни яхшилаш юзасидан йўловчиларнинг мулоҳазалари ва таклифларини тўплаш, аҳолини тендерлар бўйича ишлаб чиқилаётган ва амалга оширичаётган чора тадбирлар тўғрисида доимо хабардор қилиб бориш |
Мунтазам равишда |
Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
8. |
Андижон, Жиззах, Гулистон, Навоий, Урганч, Термиз, Қарши, Фарғона, Қўқон, Чирчиқ, Ангрен шаҳарларида тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш натижаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияларнинг йиғилишларини ўтказиш, хулосалар чиқариш |
Йилнинг ҳар чорагида |
Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари |
9. |
Утказилаётган тендерлар натижаларини умумлаштириш ва 1999 йилда Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида тендер-лар ўтказиш учун ҳуқуқий база ишлаб чиқиш |
1998 йилнинг декабрь ойида |
"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
10. |
1999 йилдан бошлаб шаҳар атрофида қатновчи ва йўловчилар ташишнинг бошқа йўналишларида тендерлар ўтказиш учун ҳуқуқий норматив база юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш |
1998 йилнинг декабрь ойида |
"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, Молия вазирлиги |