Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона органларига ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (2001 йил 25 январь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати

ўртасида уларнинг божхона органларига

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар, божхона қонунларининг бузилиши ўз мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорий манфаатларига зиён етказади, деб ҳисоблаб, божхона божлари, солиқлари ва бошқа тўловларнинг аниқ белгилиниши, тақиқлаш, чеклаш ва назоратга доир чораларни қабул қилиш муҳимлигини тушуниб, божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилишда халқаро ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб, божхона қонунларини бузишнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар улар божхона органларининг қалин ҳамкорлигининг янада самарали воситаси бўлишига ишониб, Бутунжаҳон божхона ташкилоти Божхона ҳамкорлиги кенгашининг Ўзаро маъмурий кўмаклашиш тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб, шунингдек муайян товарларга нисбатан тақиқлар, чеклашлар ва махсус назорат чоралари юзасидан халқаро конвенцияларни назарда тутган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битимда:


1. "Божхона Қонунлари" атамаси божхона маъмуриятлари томонидан товарлар импортига, экспортига, транзитига ва уларнинг ҳар қандай божхона режимига солинишига (бунга тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш ҳам киради) нисбатан қўлланиладиган ва риоя қилинадиган қонунлар, қонунга доир ва норматив ҳужжатларни англатади.


2. "Божхона ҳуқуқбузарлиги" божхона қонунларини исталган тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади.


3. "Божхона божлари ва солиқлари" атамаси товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар бундан мустасно.


4. "Божхона маъмурияти" атамасиЎзбекистон Республикасига нисбатан - Давлат божхона қўмитасини, Покистон Ислом Республикасига нисбатан - Даромадлар Марказий Бошқармасини англатади.


5. "Шахс" атамаси ҳ

...