Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2006 й. 86-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 334-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.05.2006 й.
N 86
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН "НИҲОЛ"
МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
2000 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ 334-СОН ВА "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР
УЧУН "НИҲОЛ" МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2006 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 44-СОН
ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорининг 3-бандидаги "ҳар икки йилда бир марта" сўзлари "ҳар йили" сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 176-модда.