Ўзбекистон Республикасининг 21.06.2006 й. ЎРҚ-35-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 8, 71-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.04.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.06.2006 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
21.06.2006 й.
N ЎРҚ-35
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ 8, 71-МОДДАЛАРИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 4-5, 74-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 310, 311, 312, 313-моддалар, N 12, 415, 416-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
"Ягона солиқ тўлови тўловчилар ягона солиқ тўловини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ бир вақтнинг ўзида эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ҳақлидирлар";
2) 71-модда биринчи қисмининг 24-бандидаги "Телерадиокомпаниясининг" деган сўз "Миллий телерадиокомпаниясининг, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2006 йил 22 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 224-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 259-модда