Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.1998 й. 104-сон "Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.03.1998 й.
N 104
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ
ҲУДУДЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ
ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимининг амалда бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси Котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 3, 9-модда.