Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисида Шартнома (Исломобод, 2001 йил 25 январь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси билан

Покистон Ислом Республикаси

ўртасида экстрадиция тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар, экстрадиция тўғрисида шартнома ёрдамида икки давлат ўртасида жиноятчилик ва терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлиги самарали бўлишига кўмаклашиш истагида,  қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Тутиб топшириш мажбурияти


Ҳар бир Томон бошқа Томонга тегишли сўров олинган тақдирда ҳамда ушбу Шартнома қоидаларини эътиборга олиб, сўраётган Томонда қидирилаётган исталган шахсни бошқа Томонга тутиб топширишга олиб келадиган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд таъқибини aмaлга ошириш ёки шундай ҳуқуқбузарлик юзасидан ҳукм чиқарилиши ёхуд унинг ижро этилиши учун тутиб топширишга розидир.



2-модда. Тутиб топширишни тақозо этадиган

ҳуқуқбузарликлар


1. Ушбу Шартномага кўра, иккала Томоннинг қонунларига мувофиқ сўраётган Томоннинг юрисдикциясига кирадиган ва камида бир йил қамашни ёки бошқа тарзда озодликдан маҳрум этишни тақозо этадиган ёхуд янада жиддийроқ жазо бериладиган ва экстрадиция тўғрисида тегишли қонунларга мувофиқ келадиган ҳуқуқбузарликлар тутиб топширишга олиб келадиган ҳуқуқбузарликлар саналади. Тутиб топшириш тўғрисидаги сўров шундай ҳуқуқбузарликни амалга оширганлиги учун қамаш ёки бошқача тарзда озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм ижро этилиши учун қидирилаётган шахсга тааллуқли бўлса, бу жазо муддатининг тугашига олти ойдан ортиқроқ вақт қолган ҳолдагина тутиб топшириш амалга оширилиши мумкин.


2. Бирон-бир ҳуқуқбузарлик иккала Томоннинг қонунларига биноан ана шундай ҳуқуқбузарликми ёки йўқми эканлигини аниқлаш учун қуйидагиларнинг аҳамияти йўқ:


а) айни ҳуқуқбузарликни ташкил этган фаолият ёки фаолиятсизлик Томонларнинг қонунларига кўра ҳуқуқбузарликнинг шу тоифасига мансубми ё айни ҳуқуқбузарлик шундай атама билан номланадими;

b) ушбу ҳуқуқбузарликни ташкил этган унсурлар Томонларнинг қонунларига кўра фарқланадими, бунда сўраётган Томон далил қилиб келтираётган фаолият ёки

...