Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2006 й. 126-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2006 й.

N 126


ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА

ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

АХБОРОТНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, мажбурий назорат қилиниши лозим бўлган операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатиб ўтилган операциялар амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган тартибда ахборот тақдим этилиши учун қаттиқ назорат ўрнатсин.


3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Х. Қодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 238-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 6, 47-модда.