Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 18.07.2006 й. ЎРҚ-40-сон "Ўзбекистон Республикасининг белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) қўшилиши ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.03.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.06.2006 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.07.2006 й.

N ЎРҚ-40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БЕЛГИЛАРНИ ХАЛҚАРО РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАДРИД

БИТИМИГА ДОИР БАЁННОМАГА

(МАДРИД, 1989 ЙИЛ 27 ИЮНЬ)

ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 23 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган



Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) қуйидаги шартлар инобатга олинган ҳолда қўшилинсин:

1) Баённоманинг 5 (2) (b) моддасига тааллуқли: "Ўзбекистон Республикаси халқаро рўйхатдан ўтган белгини муҳофаза билан таъминлашни рад этиши тўғрисида Халқаро бюронинг белгини Баённоманинг 3ter моддасига мувофиқ муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасида қўлланилиши ҳақидаги билдиришномаси олинган санадан бошлаб 18 ойдан кечиктирмасдан Халқаро бюрога маълум қилади";

2) Баённоманинг 8 (7) (а) моддасига тааллуқли: "Ўзбекистон Республикасида Баённоманинг 8-моддасида назарда тутилган қўшимча ва қўшилган божлардан ажратманинг бир қисми ўрнига талабнома берувчидан ёки халқаро рўйхатдан ўтказилган белгининг эгасидан белгини муҳофаза қилишга тааллуқли бўлганлик ёки халқаро рўйхатдан ўтганлик муддатини узайтириш тўғрисида халқаро талабнома берганлик учун якка тартибда бож белгиланади ва ундирилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 19 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 258-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 370-модда