Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1997 й. 575-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 29 декабрдаги
575-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги "н" кичик банд билан тўлдирилсин:
"н) айрим ҳолларда ва белгиланган тартибда тегишли солиқ тўловлари учун маблағларни бевосита аҳолидан йиғиш";
"н" - "с" кичик бандлар тегишлича "о" - "т" кичик бандлар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан ҳисоб-китоблар қилишда назорат-касса машиналарини мажбурий тартибда қўллаш тўғрисида" 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Белгилансинки, турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишга мажбурдир".