Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2006 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2006 й.

N 155



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2001 ЙИЛ 10 ЯНВАРДАГИ 16-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-397-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 1-модда):


"Академия солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи, давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республика илмий-методик маркази ва олий таълим муассасаси ҳисобланади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 316-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 8, 59-модда.