Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2006 й. 175-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2006 й.

N 175



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида

фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб

беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"

2006 йил 18 июлдаги ПҚ-420-сон Қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-420-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқум фосфорит конларини комплекс ўзлаштириш тўғрисида" 2001 йил 16 майдаги 219-сон қарорининг 1-4-бандлари, 6, 9 ва 14-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 46-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқум фосфорит комплексини ривожлантиришни ва Самарқанд кимё заводини реконструкция қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 13 мартдаги 135-сон қарорининг 1, 4-6-бандлари, 8 ва 9-бандлари ҳамда қарорга 2-4-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 4-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 344-модда.