Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 04.08.2006 й. 169-сон "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.09.2006 й. 1621-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2006 й.

N 1621




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2006 й.

N 169

БУЙРУҒИ



Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги

корхоналарига топширган пахта ҳосилидан

уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва

кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 17 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 6 ноябрдаги "Топширилган пахта ҳосилидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли бўлган пахта истеъмол ёғи, шелуха ва кунжарани етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш тўғрисидаги 223-сонли буйруғи (2005 йил 7 ноябрь, рўйхат рақами 1519 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2005 йил, 45-сон, 344-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                     С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 364-модда.