Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2006 й. 202-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2006 й.

N 202



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Гаров ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 20 сентябрдаги

202-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги 204-сон қарорининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 19-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Гаров тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ҳақида" 1997 йил 8 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 15-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 382-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 70-модда.