Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1997 й. 144-сон "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1997 й.

N 144


"КАФОЛАТ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг суғурта хизматларига эҳтиёжларини янада тўла қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг, "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг ва Халқ банкининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатидаги "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Муассислар томонидан бошланғич устав фонди 500 млн. сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин, шу жумладан:

Молия вазирлиги 50 млн. сўм;

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси 300 млн. сўм;

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси 50 млн. сўм;

"Асака" акциядорлик-тижорат банки 10 млн. сўм;

Халқ банки 10 млн. сўм;

акцияларни эркин сотиш, шу жумладан, хорижий инвесторларга 80 млн. сўм.


2. Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси суғуртанинг мажбурий давлат турларини ўтказишга вакил қилинсин.

Суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Белгилансинки, "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи Бош директор бошчилик қиладиган Дирекция ҳисобланади, Бош директор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.


5. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

6. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг шаҳар бўлинмалари эғаллаб турган хизмат бинолари унинг устав фондига улуши сифатида "Кафолат" суғурта компаниясига берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси Дирекциясини алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов