Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2001 й. 103-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2001 й.

N 103



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 мартдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида" 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 1992 й., 4-сон, 10-модда) 2-бандида "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарорида:

1) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошидаги, 3 ва 4-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги", "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги", "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги", "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси билан" сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси адвокатлик бирлашмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 15 июлдаги 250-сон қарори 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами" 2001 й., 5-сон.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 13-модда.