Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2006 й. 227-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2006 й.

N 227



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 3 ноябрдаги

227-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом II бўлимининг тўртинчи хатбошидаги "ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 101-модда): 2-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин;

илованинг 1-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 443-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 82-модда.