Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/08-сон, Адлия вазирлигининг 37-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 29.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 29.12.2006 й. 1649-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2006 й.

N 1649




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2006 й.

N 01/19-18/08

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2006 й.

N 37

ҚАРОРИ


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари

бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини

танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 8 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси раиси

Д. Мусаев

Адлия вазири

Ф. Отахонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 524-модда.