Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1992 й. 471-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.1992 й.

N 471



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВА ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ

ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

ТЎҒРИСИДА


Собиқ СССРнинг энергетика бошқаруви тузилмасининг қайта ташкил этилиши муносабати билан, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 8-моддасига мувофиқ республиканинг ҳуқуқий тасарруфига ва мулкига ўтган иттифоқ бўйсунувидаги энергетика корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги тизимига қуйидаги ташкилотлар, корхоналар ва бирлашмалар киритилсин:

"Ўртаосиётузатишэнергия" ИБ ишлаб чиқариш бирлашмаси (Тошкент ш.)

"Ўртаосиётехэнергия" ишлаб чиқариш ИБ бирлашмаси (Тошкент ш.)

"Энергиятармоқлойиҳа" институти (Тошкент ш.)

"Иссиқликэлектрлойиҳа" институти (Тошкент ш.)

"Қишлоқэнергиялойиҳа" институти (Тошкент ш.)

"Тошгидролойиҳа" институти (Тошкент ш.)

"Ўртаосиёэлектртармоққурилиш" трести (Тошкент ш.)

"Шарқэнергияизоляция" корхонаси (Тошкент ш.)

"Ўртаосиёэнергиямонтаж" Ўзбекистон монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)

"Ўртаосиёэнергиямонтаж" Янги Ангрен монтаж бошқармаси (Нуробод ш.)

"Электрўртаосиёмонтаж" 4-монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)

"Электрўртаосиёмонтаж" 8-монтаж бошқармаси (Тошкент ш.)

"Электрўртаосиёмонтаж" Тошкент созлаш бошқармаси (Тошкент ш.)

"Ўзэнергияҳимоя" ихтисослаштирилган тузатиш-қурилиш монтаж корхонаси (Тошкент ш.)

"Гидромахсусқурилиш" махсус бошқармаси (Тошкент ш.)


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзшартномасавдо" Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг (ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, маблағ билан таъминлаш, моддий-техника таъминоти ва бошқалар бўйича) истиқбол кўрсаткичларига зарур ўзгаришлар киритсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Муталов