Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасннинг 12.11.1992 й. 526-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСННИНГ

ҚАРОРИ

12.11.1992 й.

N 526



ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар:

ректорнинг биринчи ўринбосари Университет ректорининг тавсиясига биноан ва Вазирлар Маҳкамасининг Раиси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

йўналишлар бўйича ректор ўринбосарлари ва Университет таркибий бўлинмаларининг, шунингдек, унинг таркибига кирувчи муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка ва унинг Уставига мувофиқ шартнома асосида Университет ректори томонидан тайинланадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Университет фаолияти учун зарур бўлган бюджет маблағларини бевосита Университетга ажратишни амалга оширсин. Бюджет ажратмалари бир ўқитувчи ҳисобига беш талаба тўғри келиши - 1:5 нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 11, 33-модда.