Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.1992 й. 502-сон "Ўзсемхлопок" республика ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1992 й.

N 502




"УЗСЕМХЛОПОК" РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада ғўза уруғчилигини янада яхшилаш, вилоят деҳқончилик саноати уюшмаларининг бу соҳадаги масъулиятини ошириш ҳамда уруғчиликни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Узсемхлопок" ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бирлашмани тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, ғўза уруғчилиги бошқармасини ташкил этишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддат ичида вазирликнинг низомига қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 26 январдаги 52-сон қарорининг 2, 3, 4, 5, 6 ва 11-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисииинг биринчи ўринбосари                                        И. Жўрабеков