Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1993 й. 113-сон "Транспорт воситаларини ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ ставкалари ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҲАМДА БОШҚА
ЎЗИЮРАР МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР
ЭГАЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олиналиган солиқ ҳақида"ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Транспорт воситалари эгаларидан олинадиган қуйидаги солиқ ставкалари жорий қилинсин:
Солиқ олиш объектларининг номи |
Солиқ миқдори |
Моторнинг қувватига қараб енгил автомобиллар |
|
ҳар бир откучидан |
10 сўм |
ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
14 сўм |
Моторнинг қуваттига қараб мотоцикллар ва мотороллерлар |
|
ҳар бир откучидан |
6 сўм |
ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
8 сўм |
Моторнинг қувватига қараб юк автомобиллари, автобуслар, кичик ҳажмли автобуслар, бошқа ўзиюрар машингалар ва механизмлар |
|
ҳар бир откучидан |
20 сўм |
ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
27 сўм |
Моторнинг қувватига қараб моточани ва моторли қайиқлар |
|
ҳар бир откучидан |
5 сўм |
ёхуд ҳар бир киловатт қувватдан |
7 сўм |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 3, 7-модда.