Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.1993 й. 382-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат илмий-техника сиёсатининг устивор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.1993 й.

N 382



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА СИЁСАТИНИНГ

УСТИВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг илмий-техникавий имкониятларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш учун унинг кучларини қайта йўналтириш ва бир жойга тўплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилги ва яқин келажакка мўлжалланган давлат илмий-техника сиёсатининг устувор йўналишлари ва давлат илмий-техника дастурлари рўйхати 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси:

тадқиқотларнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда фанни ривожлантириш учун 1993 йилга ажратилган бюджет маблағларини давлат ва танлов илмий-техника дастурларини амалга ошириш, шунингдек, фундаментал тадқиқотлар жамғармасини шакллантириш учун йўналтирсин;

илғор технологияларга олиб чиқишни таъминловчи ташаббускор тадқиқотчилик ишларини молиявий таъминлаш учун маблағларнинг умумий ҳажмидан 2,5 фоизгача бўлган миқдорда бюджет маблағларининг заҳираларини ташкил этсин;

ажратилган маблағларнинг аниқ мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.Қ. Қорабоевга юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.