Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.1993 й. 429-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида алоҳида топшириқлар бўйича элчилар лавозимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.1993 й.

N 429


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ  ИШЛАР  ВАЗИРЛИГИДА

АЛОҲИДА ТОПШИРИҚЛАР БЎЙИЧА

ЭЛЧИЛАР ЛАВОЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси олий раҳбариятининг махсус топшириқлари ва миссияларини тезлик билан амалга ошириш, хорижий давлатлар ва ҳукуматларнинг расмий вакиллари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат йўлини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ўта муҳим топшириқларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида алоҳида топшириқлар бўйича элчилар лавозими жорий этилсин (1-илова).


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчи тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (2-илова).


3. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчилар лавозими харажатлари учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратсин (3-илова*).



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 3-илова рус тилидаги матнида берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 26 августдаги

429-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг

алоҳида топшириқлар бўйича элчилар лавозимларининг

СОНИ

Алоҳида топшириқлар бўйича элчи


4

Биринчи котиб


4

Катта инспектор


4

Жами


12