Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1993 й. 561-сон "Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан пул тушуми тушишининг аҳволи устидан назоратни кучайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1993 й.

N 561



РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИ ВА

МУАССАСАЛАРИДАН ПУЛ ТУШУМИ ТУШИШИНИНГ

АҲВОЛИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида "Сўм-Купонлар"ни муомалага киритиш тўғрисида" 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорига мувофиқ ҳамда товарлар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун мувофиқ равишда "Сўм-Купонлар"да ва рубллардаги тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини тезкорлик билан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида товар сотишдан ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушган пул тушумлари тушишининг аҳволини назорат қилиш бўйича комиссиялар тузиш ҳамда ушбу комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ бош бошқармасининг ваколатли ва билимдон вакилларини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари билан биргаликда товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ҳар қайси корхона, муассаса ва ташкилотдан "Сўм-Купонлар" ва рублларда тушган тушумларнинг ҳар куни инкассация қилинишини таъминлаш;

туман, шаҳарнинг инкассация қилинадиган ҳар қайси корхонаси, муассасаси ва ташкилотидан "Сўм-Купонлар"да ва рублларда тушган тушумларни тезкорлик билан ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;

инкассация қилинадиган ҳар қайси объектдан-дўкондан, савдо марказидан, хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасидан ҳар куни тушадиган тушум суммасини уларнинг 10-15 кун олдин ҳар куни топширган тушум суммаси билан қиёслаб таҳлил қилишни амалга ошириш;

тушган тушумни қабул қилиб олиш ёки рад этиш мумкинлиги, шунингдек, сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг тақдим этилган суммага мувофиқ келишини тезкорлик билан текшириб кўриш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;

тушумларни инкассация қилишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш.

Ушбу иш тартиби 1993 йил 19 ноябрдан бошлаб жорий этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекистон" уюшмаси, "Ўзбекбирлашув", чакана ва савдо тармоқларига эга бўлган, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу қарор талабларининг қатъий бажарилишини ҳамда тузилган комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатишига амалий ёрдам беришни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Республика комиссияси раиси ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов