Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1993 й. 73-сон "Маҳаллий саноат" корпорациясининг "Фонон" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида "Нур" давлат бадиий заргарлик марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1993 й.

N 73



"МАҲАЛЛИЙ САНОАТ" КОРПОРАЦИЯСИНИНГ

"ФОНОН" ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ

ТАРКИБИДА "НУР" ДАВЛАТ БАДИИЙ

ЗАРГАРЛИК МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика маҳаллий саноат корхоналарида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш вазифаларини бажариш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлар ва тошлар ишлатилиб тайёрланадиган халқ ҳунармандчилиги буюмлари турларини янада яхшилаш масалаларини ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳаллий саноат" корпорациясининг "Фонон" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида "Нур" Давлат бадиий заргарлик марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, қуйидагилар заргарлик маркази фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

заргар усталар миллий услубини шакллантириш, заргарлик буюмларининг, қимматбаҳо металл ва тошлардан, олмос ва бриллиантдан тайёрланадиган буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқиш;

заргарлик буюмларида миллий мавзу, усулларни ишлаб чиқиш ва тиклаш, уларни ишлаб чиқариш учун янги технология ва ускуналар яратиш, жаҳон бозорида рақобатга қобил тошлар, тери, газмол, суяк металл, ёғочлардан қимматбаҳо металлар, табиий ва сунъий кристаллар, марварид қўшиб ясаладиган ноёб ва камёб бадиий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Уларни кўплаб ишлаб чиқаришда корхоналарга ёрдам бериш;

ноёб ва мисли йўқ заргарлик санъати асарларининг давлат коллекциясини яратишга кўмаклашиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Давлат бадиий заргарлик маркази юридик шахс ҳисобланади, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг тегишли мавзу бўйича ишларини бажаради, уларга хизмат кўрсатади.

Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


3. "Нур" Давлат бадиий заргарлик марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига биноан заргарлик буюмларининг ҳақиқийлигини, бадиий ва тарихий қийматини экспертиза қилиш (Давлат проба назорати ва Давлат хазинаси ўгказадиган махсус функциялардан ташқари);

материалларга (заргарликда ишлатиладиган қимматбаҳо тошлардан ташқари) ишлов бериш бўйича ижодий гуруҳлар, устахоналар ташкил этиш, заргарлик буюмлари учун алоҳида қутичалар ясаш;

заргарлик буюмларини тайёрлашда ишлатиладиган тери, газмол, суяк, тош, ёғоч ва бошқа хом ашё ресурсларидан тайёрланган материаллар ва ярим фабрикатлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни ярим фабрикат сифатида сотиб олиш ва алмаштириш (тугалланмаган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмларини сотиш ва алмаштириш ҳуқуқисиз);

бадиий заргарлик буюмларини, технологияларни, ускуналарни белгиланган тартибда сотиш, шу жумладан, ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорда аукционларда сотиш.


4. "Маҳаллий саноат" корпорацияси:

бир ой муддатда "Нур" Давлат бадиий заргарлик маркази уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

"Нур" Давлат бадиий заргарлик марказини жойлаштириш масаласини ҳал этсин.


5. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар "Нур" заргарлик марказига ушбу қарорни амалга оширишда ёрдам кўрсатсинлар.


6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Муталов