Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Фольклорни сақлаш тўғрисида Тавсиянома (Париж, 1989 йил 15 ноябрь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Фольклорни сақлаш тўғрисида

ТАВСИЯНОМА


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош конференцияси 1989 йил 17 октябрдан 16 ноябргача Парижда ўзининг йигирма бешинчи сессиясига йиғилиб,

фольклор инсоният умумий меросининг бўлаги бўлиб, турли халқлар ва ижтимоий гуруҳларни яқинлаштирувчи ва уларнинг маданий ўзига хослигини тасдиқловчи қудратли восита эканлигини ҳисобга олиб,

унинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий аҳамиятини, халқ ўтмишидаги роли ва замонавий маданиятдаги ўрнини таъкидлаб,

фольклорнинг маданий мероснинг ва жонли маданиятнинг ажралмас қисми сифатида ўзига хос моҳиятини ва муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб,

фольклорнинг анъанавий шакллари ўта нозиклигини, хусусан, унинг оғзаки анъаналар билан боғлиқ жиҳатларини ва ана шу жиҳатларнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини тан олган ҳолда,

фольклорнинг роли ва унинг турли омиллар таъсирига берилиши билан боғлиқ хавфни барча мамлактларда тан олиш лозимлигини таъкидлаб,

ҳукуматлар фольклорни сақлашда ҳал қилувчи роль ўйнаши ва иложи борича бу борада тезроқ ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблаб,

Уставнинг IV моддаси 4-банди мазмунига кўра, фольклорни сақлаш масаласида аъзо-давлатлар учун Тавсиянома бағишланиши кераклиги ҳақида йигирма тўртинчи сессия давомида қарор қилиб,

1989 йил ўн бешинчи ноябрда ушбу Тавсияномани қабул қилади.

Бош конференция, иштирокчи давлатлардан фольклорни сақлашга нисбатан ўз ҳудудларида ушбу Тавсияномада баён этилган принцип ва чораларни ҳаётга татбиқ қилиш учун қуйидаги қоидаларни қўллашларини, яъни ҳар бирининг конституциявий амалиётига асосланиб талаб этилиши лозим бўлган қонунчилик ёки бошқа чоралар тартибини қабул қилишни тавсия этади.

Бош

...