Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.1994 й. 283-сон "Савдогар" банкининг фаолият кўрсатишига оид қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
КЎРСАТИШИГА ОИД ҚЎШИМЧА
ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкини ташкил этиш ҳақидаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистан Республикаси Молия Вазирлиги бошланғич босқичда банк томонидан зарур ресурс ва моддий база шакллантирилиши учун "Ўзсавдогарбанк"ка 2 йил муддатга 5 млрд сўм-купон вa республика валюта фондидан 200 минг АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратсин.
2. "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" ва Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тижорат банклари жорий йилнинг 1 июлигача "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув ва "Ўзкооптайёрловсавдо"нинг корхоналари ва ташкилотларини, хизмат кўрсатиш учун устав фондининг тегишли улушлари ва ходимлар билан бирга, "Ўзсавдогарбанк"ка берсинлар.
3. "Ўзсавдогарбанк" мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ ажратилган маблағларнинг республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат, халқ истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, ички бозорни товарларга тўлдириш билан боғлиқ юксак самарали чора-тадбирларни кредитлашга ва банкнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилишини таъминласин.
4. Ўзбекбирлашув "Ўзсавдогарбанк"га хизматда фойдаланиш учун битта ГАЗ-31 "Волга" ва иккита "Жигули" автомобилини сотсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Усмонов ва Mapказий банк Бошқаруви раиси Ф.Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов