Молия вазирининг 14.02.2001 й. 19-сон "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари" Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий стандарти (90-сон АФМС)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.03.2001 й. 1017-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.03.2001 й.
N 1017
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.02.2001 й.
N 19
БУЙРУҒИ
"Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир
хизматлари" Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик
фаолияти Миллий стандарти (90-сон АФМС)ни
тасдиқлаш тўғрисида
(2001 йил 20 мартдан кучга киради)
"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 21-моддаларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида" 365-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган "Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари" Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири М. Нурмуродов