Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1994 й. 478-сон "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасининг ўзбекистонлик қатнашчилари ўртасида ваколатларни ва дивидендларни тақсимлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1994 й.

N 478


"АМАНТАЙТАУ ГОЛДФИЛДС"

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНЛИК

ҚАТНАШЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ВАКОЛАТЛАРНИ

ВА ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасининг ўзбекистонлик қатнашчилари ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасининг Ўзбекистон томонидан таъсисчиси бўлиб давлат, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тимсолида, ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинатига Ўзбекистон томони номидан зарур таъсис ҳужжатларини имзолаш, шунингдек, қўшма корхона хўжалик фаолиятини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ваколати берилсин.

3. Қўшма корхона фаолиятидан олинган Ўзбекистон томонига тегишли 50 фоиз миқдоридаги дивидендлар қуйидаги тартибда тақсимлансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (республика бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига) - 32,5 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига - 14 фоиз;

Навоий кон-металлургия комбинатига - 3,5 фоиз.

Қўшма корхонанинг Ўзбекистон томони қатнашчилари ўртасидаги бошқа ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган битимлар билан тартибга солинади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов