Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.1994 й. 484-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг мақомини ва масъулиятини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.1994 й.

N 484



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ БОШЛИҚЛАРИНИНГ

МАҚОМИНИ ВА МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мулкчилик шаклларини қайта ўзгартириш жараёнлари чуқурлашаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ходимларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари мақоми бўйича, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бозор тузилмаларини шакллантириш ишида Давлат мулки қўмитаси органларига ёрдам берсинлар, бу жараённи самарали амалга ошириш учун зарур шароитлар яратсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов