Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.1994 й. 492-сон "Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар, чегара ва ички қўшинлар сафларидан захирага бўшатиш ва фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.1994 й.

N 492



ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР,

ЧЕГАРА ВА ИЧКИ ҚЎШИНЛАР САФЛАРИДАН

ЗАХИРАГА БЎШАТИШ ВА ФУҚАРОЛАРНИ

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" ва "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, чегара ва ички қўшинлари сарфларидан захирага бўшатилсин.


2. 1967-1976 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 1994 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматга олинмаган ресурсларини ҳокимиятлар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва ташкилотлар буюртманомалари бўйича, чақирилувчининг яшаш жойидан қатъи назар, меҳнат ресурслари чекланган жойларда, шунингдек, қурилиш, транспорт, алоқа, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал ва қишлоқ хўжалиги объектларида фойдаланиш мақсадида муқобил хизматни ўташ учун йўллашга рухсат этилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов