Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2007 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.06.2007 й.
N 109
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик
субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини
тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"
2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2007 йил 6 июндаги
109-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й.,12-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 19-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тадбиркорлик субъекти- юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда тугатиш тўғрисида Халқ банки филиали юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан хабардор қилинади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 237-модда.