Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2007 й. 132-сон "Оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.06.2007 й.
N 132
ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР
СОҲАСИДА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ
ҚИЛИНИШИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ
БОРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ҳамда оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 265-модда.