Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.1995 й. 217-сон "Нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштиришга доир чеклашларни бекор қилиш тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
НАҚД СЎМЛАРНИ ЭРКИН МУОМАЛАДАГИ
ВАЛЮТАГА АЛМАШТИРИШГА ДОИР
ЧЕКЛАШЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг эркин алмашиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида, шунингдек эркин алмаштириладиган валютадаги ресурслар тушуми кўпайганлигини эьтиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. 1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (яшаш гувоҳномаси)га алмаштирилган сумма кўрсатилган штамп қўйишни беқор қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон республика валюта биржаси орқали вакил қилинган банкларнинг алмаштириш пунктларига йўналтириладиган валюта ресурслари ҳажмини кўпайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вакил қилинган банклар валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш қоидаларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 сентябрдаги 457-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов