Молия вазирининг 06.09.2007 й. 82-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2007 й. 1725-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.10.2007 й.
N 1725
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
06.09.2007 й.
N 82
БУЙРУҒИ
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 20 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 423-модда.